Валюта курслари 31/07/2025
$1 – 12591.57
UZS – 0.73%
€1 – 14545.78
UZS – 0.51%
₽1 – 153.82
UZS – 1.22%
Қидириш
Иқтисод 28/07/2025 Мисрдан олий навли уруғлик картошка Ўзбекистонга олиб келинди

Мисрдан олий навли уруғлик картошка Ўзбекистонга олиб келинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мисрнинг "EFC Plants Tissue Culture S.A.E." компанияси томонидан юборилган 500 минг дона G0 авлодига мансуб "CARA" навли уруғлик картошка Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бепул тақдим этилган ушбу серҳосил навли уруғлар Қашқадарё вилоятида "Агро Голд Премиум" компанияси томонидан август ойида экилиб, ҳимояланган ер майдонида кўпайтирилади ва юртимиздаги деҳқонлар орасида тарқатилади.

Картошка уруғларини кўпайтириш жараёнини назорат қилиш мақсадида "EFC Plants Tissue Culture S.A.E." компаниясининг агрономи Муҳаммад ал-Саид ҳам юртимизга келди. У картошка уруғини экишга ерни тайёрлаш, тупроқ ва сув лаборатория таҳлилларини ўрганиш, уруғни экиш ва бошқа барча масалаларда экин мавсуми якунига қадар кўмаклашади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президентининг жорий йил 19-20 июнь кунлари Қашқадарё вилоятига сафари давомида берган кўрсатмаси ижроси доирасида Қашқадарё вилояти делегацияси Мисрда бўлди. Ўтказилган музокаралар натижасида "EFC Plants" компанияси билан картошкачилик соҳасида ҳамкорлик қилишга оид англашув меморандуми имзоланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг