Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Мисрдан гепатит С га қарши дори воситасининг ўнинчи партияси келтирилди
Мисрдан гепатит С га қарши дори воситасининг ўнинчи партияси келтирилди

Мисрдан гепатит С га қарши дори воситасининг ўнинчи партияси келтирилди

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Даклатасвир» дори воситасининг ўнинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Бу хакда соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами Президентимизнинг шу йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда «Гепатит С касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича» сайловолди ташаббусининг ижроси доирасида амалга оширилди.

Умумий ҳажми 3 минг донадан ортиқ «Daclatasvir-60 mg» препаратлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Қайд этиш жоизки, Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашиш борасида дунё бўйича катта муваффақиятларга эришган. Айни пайтда мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлгани эътироф этилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг