Валюта курслари 06/03/2026
$1 – 12175.53
UZS – -0.04%
€1 – 14151.62
UZS – 0.09%
₽1 – 155.08
UZS – -1.05%
Қидириш
Миср ва Ўзбекистон ўртасида имтиёзли савдо битими бўйича музокаралар олиб борилмоқда

Миср ва Ўзбекистон ўртасида имтиёзли савдо битими бўйича музокаралар олиб борилмоқда

Миср ва Ўзбекистон ўртасида имтиёзли савдо битими бўйича музокаралар олиб борилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мисрнинг “MENA” ва “Al-Youm as-Sabi” етакчи ахборот агентликларига Ўзбекистон элчиси Мансурбек Киличев интервью бериб, Миср ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мансурбек Киличевнинг таъкидлашича, Мисрнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларга эришиш, инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришни енгиллаштириш ва янада кескинлашувнинг олдини олишга қаратилган дипломатик ташаббуслари муҳим аҳамиятга эга. Мисрнинг конструктив иштироки минтақавий барқарорликни таъминлаш ва тинч аҳоли ҳаётини ҳимоя қилишга катта ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон доимо мулоқотни, кескинликни камайтиришни ва халқаро ҳуқуқ ҳамда БМТнинг тегишли қарорларига асосланган ҳолда барча томонлар учун барқарор тинчлик ва хавфсизликни таъминлайдиган ҳар томонлама сиёсий ечим топилишини қўллаб-қувватлайди. Миср ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий мулоқот ўзаро ҳурмат, конструктив ҳамкорлик ва энг юқори даражадаги алоқалар билан ажралиб туради.

“Миср билан муносабатлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил февраль ойида Қоҳирага амалга оширган тарихий ташрифидан сўнг янги динамик босқичга кирди. Юқори даражадаги мулоқотлар давом этмоқда. Жумладан, 2025 йилда Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирлар доирасида Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси Мирзиёев билан учрашди”, дейди элчи.

Интервьюда ёзилишича, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ва юқори лавозимли расмийлари ўртасида яқин мулоқот сақланиб қолмоқда. Парламент дипломатияси ҳам сезиларли даражада кенгайди: икки парламент раиси ўзаро ташрифлар амалга оширди ва парламентлараро дўстлик гуруҳлари ташкил этилди.

Келгуси даврда турли даражалардаги ташрифлар, жумладан вазирлар делегациялари ва савдо миссиялари алмашинуви янада кўпайиши кутилмоқда. Бу эса Миср ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлайди. Сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми барқарор ўсиб бормоқда ва 2025 йилда 47 миллион доллардан ошди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг