Валюта курслари 25/11/2025
$1 – 11988.32
UZS – 0.14%
€1 – 13822.53
UZS – 0.18%
₽1 – 152.02
UZS – 0.14%
Қидириш
Мирзиёев Тошкент экологиясини яхшилаш бўйича шошилинч чораларни жорий этди

Мирзиёев Тошкент экологиясини яхшилаш бўйича шошилинч чораларни жорий этди

Мирзиёев Тошкент экологиясини яхшилаш бўйича шошилинч чораларни жорий этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шавкат Мирзиёев "Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, Тошкeнт шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди. Унга табиий чангланиш кучайган пайтда саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда чекловларни жорий қилиш, транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ва бошқа ваколатлар берилди.

Тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН коди 850980) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади.

Жисмоний ва юридик шахслар ўзлари эгалик қилиб турган ер майдони ҳудудидаги дов-дарахтларни суғориш мақсадида ичимлик сувидан фойдаланиш вақтига қўйилган чеклов (соат 00:00дан бошлаб 05:00гача) баҳор ва ёз фаслларида бекор қилинади.

Уч ой муддатда пойтахтнинг 4 та йўналишида (шарқ, ғарб, шимол ва жануб қисмларида) камида 3 тадан сунъий кўл ва сув ҳавзалари ташкил этилади.

Тошкент шаҳри ҳудудидаги фавворалар сонини камида 2 бараварга кўпайтириш бўйича алоҳида дастур тайёрланади.

Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги барча иссиқхона объектларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилишини ташкил этади ва узлуксиз табиий газ етказиб берилишини таъминлайди.

Майдони 200 м2 ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда ёқилғи моддалар, материал ва чиқиндилар (шина, битум, мазут, ишлатилган автомобиль мойи плёнка, резина, жун толаси ва бошқалар) ёқилгани аниқланганда иситиш қозонхонасини давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарликни жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг