Валюта курслари 10/02/2026
$1 – 12320.34
UZS – 0.14%
€1 – 14614.39
UZS – 0.73%
₽1 – 159.36
UZS – -0.25%
Қидириш
Мирзиёев Соҳибжон Муродовни Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинлади

Мирзиёев Соҳибжон Муродовни Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинлади
 

Мирзиёев Соҳибжон Муродовни Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Соҳибжон Муродовни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимига тайинлади.

Ушбу тайинловга қадар у «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ директори лавозимида фаолият юритиб келган.

У мазкур лавозимда 2026 йил январь ойида вазифасидан озод этилган Акмалхон Ортиқовни ўрнини эгаллаган.

Жорий йил январь ойида Шавкат Мирзиёев Давлат активларини бошқариш агентлиги мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмни ташкил этган ер участкасини ёпиқ аукцион орқали бор-йўғи 120 миллиард сўмга сотганини маълум қилган эди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баходир Қурбоновга «Ўзбекнефтгаз» ва Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини назорат қилган ходимларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг