Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
Мирзиёев Ўзбекистонда Бауман университети филиалини ташкил этиш тўғрисида фармон имзолади

Мирзиёев Ўзбекистонда Бауман университети филиалини ташкил этиш тўғрисида фармон имзолади

Мирзиёев Ўзбекистонда Бауман университети филиалини ташкил этиш тўғрисида фармон имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Н. Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини ташкил этиш ҳақида фармон имзолади.

Янги олийгоҳ чуқур илмий-техника билимларига эга ва муҳандислик соҳасида инновацион ёндашувларни қўллай оладиган мутахассисларни тайёрлайди.

Ҳужжатга кўра, филиал фақат таълим фаолияти билан чекланиб қолмайди, балки муҳандислик соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ҳам олиб боради. Дарс жараёнлари 2026/2027 ўқув йилидан бошланади. Талабаларни қабул қилиш давлат грантлари асосида ҳам, тўлов-контракт шартлари асосида ҳам амалга оширилади.

Филиал битирувчиларига Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг дипломи берилади ва у Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжат сифатида тан олинади.

Бугунги кунда республикада Россиянинг 15 та олий таълим муассасаси филиаллари фаолият юритмоқда. Улар орасида Г. В. Плеханов номидаги РЭУ, М. В. Ломоносов номидаги МДУ, И. М. Губкин номидаги нефть ва газ университети, Д. И. Менделеев номидаги РХТУ, А. И. Герцен номидаги РГПУ, ВГИК, МИСиС, МИФИ, МГИМО ва бошқалар мавжуд.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг