Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Миробод чорраҳасида машина пиёдани уриб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 03 декабрь куни соат 11:20 ларда Миробод тумани Янги замон-Эски саракул кўчалари чорраҳасида Черрй русумли автомашина ҳайдовчиси тартибга солинган пиёдалар жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборди.
ЙТҲ натижасида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ушбу ҳодиса бўйича судгача тергов олиб бормоқда.
Бўлимнинг ахборот хизмати барча йўл ҳаракати иштирокчиларига йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатади.