Миллий статистика қўмитаси ва Халқаро миграция ташкилоти ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Миллий статистика қўмитаси ва Халқаро миграция ташкилоти ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 15 декабрь куни Миллий статистика қўмитаси ва Халқаро миграция ташкилоти (IOM) ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири доирасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида IOM томонидан электрон жиҳозлар — ноутбуклар, планшетлар ва бошқа техник воситалар тақдим этилди.
Мазкур жиҳозлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларни рағбатлантириш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ўртасида ўтказиладиган “Энг яхши тарғибот материали” танлови ғолибларини тақдирлаш учун йўналтирилади.