Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Молия 06/04/2025 "Микрокредитбанк" АЖ ва Европа инвестиция банки 40 миллион евролик келишув имзолади

"Микрокредитбанк" АЖ ва Европа инвестиция банки 40 миллион евролик келишув имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Микрокредитбанк" АЖ Европа инвестиция банки билан 40 миллион евро миқдоридаги меморандумни имзолаган Ўзбекистоннинг илк тижорат банкларидан бирига айланди.

Бу келишув 3–4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтган "Марказий Осиё — Европа Иттифоқи" биринчи саммити доирасида амалга оширилди.

Имзоланган меморандумга мувофиқ, "Микрокредитбанк" ESG (экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) тамойилларига асосланган фаолиятни кучайтиришни режалаштирмоқда. Банк томонидан таклиф этиладиган молиявий маҳсулотлар ва хизматлар барқарор ривожланишга ҳисса қўшиши ҳамда минтақада экологик ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Меморандум банкка Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳукуматлари ва халқаро донор ташкилотлари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишда янги имкониятларни очади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг