Miahona Қорақалпоғистонда насос станциялари ва сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича келишувлар имзолади — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Miahona Қорақалпоғистонда насос станциялари ва сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича келишувлар имзолади

Miahona Қорақалпоғистонда насос станциялари ва сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича келишувлар имзолади

Miahona Қорақалпоғистонда насос станциялари ва сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича келишувлар имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Miahona Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун икки меморандум имзолади.

Miahona Co. 4 сентябрь куни Ўзбекистонда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун икки англашув меморандумини (MoU) имзолади.

Компаниянинг Tadawul учун берган баёнотида таъкидланишича, биринчи меморандум Ўзбекистоннинг Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Сув ресурслари вазирлиги билан имзоланган.

Ҳужжат Қорақалпоғистонда сув билан таъминлаш учун бир қатор ирригация насос станцияларини узоқ муддатли «реабилитация – эксплуатация – топшириш» (ROT) модели асосида қайта тиклаш ва/ёки алмаштиришни назарда тутади.

Иккинчи меморандум эса Ўзбекистоннинг Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти билан имзоланди.

Бу келишув ичимлик ва оқова сувларни тозалаш инфратузилмаси ҳамда сув таъминоти тизимларини ўрганиш ва ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилишга қаратилган.

Тараққиёт босқичида томонлар ҳар бир лойиҳа учун энг мақбул узоқ муддатли бизнес моделини белгилаб олади.

Меморандумлар Miahona компаниясининг Ўзбекистондаги позициясини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, Қорақалпоғистондаги стратегик сув инфратузилмаси лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Биринчи меморандум ирригация тизимларини модернизация қилиш ва уларни эксплуатация қилиш соҳасида ҳамкорликка асос солса, иккинчиси Республика Қорақалпоғистонда ичимлик сувини тозалаш ва тақсимлаш ҳамда сув чиқиндиларини йўқотиш соҳасида янги лойиҳаларга йўл очиб беради.

Компания таъкидлашича, меморандумларнинг амал қилиш муддати бир йил ёки томонлар келишувига мувофиқ кейинги муддатгача белгиланади.

Уларни амалга оширишдан келиб чиқадиган молиявий самара due diligence жараёнлари якунлангач аниқланади.

Бу келишувлар Miahona компаниясининг кенгайиш стратегиясини қўллаб-қувватлайди ҳамда унинг халқаро бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлайди, шу билан компанияга Қиролликдаги мавжуд лойиҳалар доирасида барқарор сув ечимларини жорий этишни давом эттириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябр ойида Miahona Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти билан Фарғона водийси ва Жиззах вилоятида ичимлик ҳамда оқова сув тозалаш иншоотларини ривожлантиришда ҳамкорлик доирасини белгилаган келишувни имзолаганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг