Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
МҲТИ мутахассислари 2023-йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ўрганди

2023-йилнинг январь-апрель ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 256,1 миллион АҚШ долларига тенг 359,2 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилинган. Бу эса 2022-йилнинг шу давридагига нисбатан 6,5% кўп.

Экспортда қиймат жиҳатидан энг катта улушни мош (13,7%), майиз (10,4%), қуритилган қора олхўри 7,0 (%), помидор (6,1%), карам (5,1%), узум (4,3%), пиёз (4,3%), анор (3,3%) эгаллайди.

2023-йилнинг январь-апрель ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 3,3% ни ташкил этган.

Россия (27,4%), Покистон (20,6%), Хитой (16,3%), Қозоғистон (13,9%), Афғонистон (2,4%), Қирғизистон (2,4%), Беларусь (2,0%), Туркия (1,9%),

Ироқ (1,5%) ва Эрон (1,2%) Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорларидир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР