Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Технологиялар 16/06/2025 Meta компанияси билан келгусидаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Meta компанияси билан келгусидаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Meta компаниясининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича давлат сиёсати масалалари бўйича вице-президенти Симон Милнер бошчилигидаги делегация IT Park Uzbekistanга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида меҳмонларга IT Parkънинг фаолияти, унда яратилган экотизим, истиқболли лойиҳалар ва инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил тақдимот ўтказилди. Шундан сўнг, делегация UzSoc маркази билан яқиндан танишди. Марказда ахборот хавфсизлиги, ижтимоий тармоқлардаги мониторинг ва бошқа йўналишлар бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, меҳмонлар UZINFOCOM марказига ташриф буюриб, у ерда рақамли инфратузилма, маълумотлар марказлари ва замонавий технологиялар асосида кўрсатилаётган хизматлар билан танишдилар.

Ташрифнинг асосий қисмида делегация Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов билан учрашди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, контент сиёсати, ёшлар салоҳиятини ошириш, сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқларда хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Якунда ушбу учрашув Meta компанияси ва вазирлик ўртасида очиқ мулоқот ва стратегик ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг