Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 29/03/2025 Меҳр ва ғамхўрлик: Қозоғистондан 10 нафар ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик болалар қайтарилди

Меҳр ва ғамхўрлик: Қозоғистондан 10 нафар ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик болалар қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент халқаро аэропортида Олмаотадан парвоз қилган самолёт ўзбекистонлик ёш ватандошларни олиб келди. Болаларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлик қилди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги консуллик ходимлари ушбу болаларнинг тез ва хавфсиз ватанга қайтишини таъминлаш мақсадида барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирди.

Айни пайтда болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Болалардан 8 нафари яқин кунларда Қорақалпоғистон Республикасига йўл олишади ва у ерда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тайёрланган оила аъзолари ва яқин қариндошларига топширилади.

Статистик маълумотларга кўра, ўтган уч ойда хориждан ватанга қайтарилган болалар сони 31 нафарни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар кўп.

Маълумот учун, яқин кунларда Санкт-Петербургдан 10 нафардан ортиқ болалардан иборат гуруҳ ҳам Ўзбекистонга қайтарилиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР