МДҲ ўйинлари: Навбатдаги кунда 10 та медаль қўлга киритилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Озарбайжонда III МДҲ ўйинлари қизғин давом этмоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Олтин: Ж.Турғунов / Б.Муҳиддинов (академик эшкак эшиш, 1500 метр, У19).
Кумуш: Б.Ҳайитбоев / Л.Қўчқоров (академик эшкак эшиш, 1500 метр, У17), Зиёдбек Йўлдошев (байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр, У20), Н.Рейнавалд / Ш.Ҳасанов (байдаркада эшкак эшиш, 500 метр, У18).
Бронза: Баскетбол 3х3 (ўғил болалар), -Нурмуҳаммад Мўминов (қиличбозлик, шпага), Шоҳруҳ Ҳасанов (байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр, У18), Давлатжон Ҳамдамов (байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр, У16), Муҳаммадазиз Арипов (каноэда эшкак эшиш, 500 метр, У17), М.Шербаков / Д.Ҳамдамов (байдаркада эшкак эшиш, 500 метр, У16).