МДҲ ўйинлари: Делегациямиз мусобақани 119 та медаль билан тугатди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Озарбайжонда III МДҲ ўйинлари ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртларимиз бадиий гимнастиканинг беш ҳалқа ва беш жуфт булава дастури бўйича жамоавий йўналишда бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси мусобақа давомида 25 та олтин, 33 та кумуш ва 61 та бронза, жами 119 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия, Озарбайжон ва Беларусдан кейин тўртинчи ўринни эгаллади.
Мазкур Ўйинлар ёш спортчиларимиз учун тажриба майдони бўлди. Боиси ўсмирлар терма жамоаларимизнинг аксарият спортчилари яна 10 кундан кейин Баҳрайнда старт оладиган ИИИ Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда. Мураббийлар штабининг қарори билан Озарбайжонга умидли спортчилар жалб этилди ва улар ўзларини ёмон кўрсатишмади.