Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Иқтисод 14/06/2025 «McKinsey&Company» делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

«McKinsey&Company» делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов «McKinsey&Company» делегацияси вакиллари билан учрашди.

Делегация таркибида бош ҳамкор Ермолай Солженитсин, туризм ва меҳмондўстлик амалиёти бўйича ҳамкор Марго Константин ҳамда “McKinsey&Co.” компаниясининг Озарбайжондаги бошқарувчи ҳамкори Мурат Гурсой иштирок этди.

“McKinsey&Company” — стратегик бошқарув масалаларини ҳал этишга ихтисослашган халқаро консалтинг компаниясидир. У маслаҳатчи сифатида дунёнинг йирик компаниялари, давлат муассасалари ва нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Хусусан, чет эл сармояларини жалб этиш, инфратузилмани яхшилаш, туризм хизматларининг сифатини ошириш ва мамлакатни халқаро сайёҳлик бозорларида тарғиб қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

“McKinsey&Company” вакиллари ўзларининг халқаро тажрибалари ва муваффақиятли мисоллари билан ўртоқлашди, шунингдек, Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга қаратилган стратегик ташаббусларни ишлаб чиқишда экспертлик ёрдамини кўрсатишга тайёрликларини билдирди.

Учрашув якунида томонлар келажакда туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг