Валюта курслари 09/12/2025
$1 – 11990.09
UZS – 0.22%
€1 – 13974.45
UZS – 0.03%
₽1 – 157.95
UZS – 1.67%
Қидириш
МБ Humans иловаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди

МБ Humans иловаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди

МБ Humans иловаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Humans Companies АЖ томонидан Octagram АЖ (Paylov савдо белгиси) агенти сифатида тақдим этиладиган Humans мобил иловаси орқали П2П ўтказмаларини вақтинча тўхтатиб қўйганини эълон қилди.

Марказий банкка кўра, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ Ҳуманс агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва П2П пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.

2025 йил 8 декабрь куни соат 08:30 атрофида Марказий банкка фуқаролар томонидан Humans иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақида мурожаатлар келиб тушган. Ушбу ҳолат юзасидан Марказий банк ўз ваколатлари доирасида “Оctagram” АЖ (Paylov – савдо белгиси) билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий заифликни бартараф этиш мақсадида П2П амалиётларини тўхтатиш бўйича кўрсатма берган.

9 декабрь ҳолатига кўра Humans мобил иловаси орқали “Оctagram” АЖ (Paylov – савдо белгиси) томонидан олиб борилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилган.

Uzcart ва Humo карталари орқали амалга ошириладиган тўлов ва ўтказмалар одатий тартибда ишламоқда. Карталардан бошқа банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида фойдаланиш имконияти ҳам сақланиб қолган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланган бўлиб, барча шубҳали транзакциялар, техник жараёнлар ва платформалар ўртасидаги амалий ҳамкорлик тўлиқ ўрганилмоқда.

Фуқароларга зарур ҳолларда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг