Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзит рухсатномасига тааллуқли қарорни қабул қилиш муддати қисқартирилмоқда

Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзит рухсатномасига тааллуқли қарорни қабул қилиш муддати қисқартирилмоқда

Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзит рухсатномасига тааллуқли қарорни қабул қилиш муддати қисқартирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур Қонун махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити ҳажмини оширишга, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, транзит рухсатномасини бериш тўғрисидаги ёки уни беришни рад этиш ҳақидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилиниши белгиланди.

Қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда мазкур муддат ўн кунгача узайтирилиши мумкин.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун кучлар махсус ваколатли давлат органининг ҳарбий, ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув бўлинмаларидан, Фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг тегишли тузилмалари ҳамда бўлинмаларидан иборатлиги белгиланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг