Валюта курслари 03/09/2025
$1 – 12422.90
UZS – -0.3%
€1 – 14457.77
UZS – -0.6%
₽1 – 154.30
UZS – -0.49%
Қидириш
Машинасозлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Машинасозлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Машинасозлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон-Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми доирасида турли мавзуларда секциялар ўз ишини давом эттирмоқда.

 “Машинасозлик комплексида ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтган секция йиғилишида икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, йирик саноат компаниялари вакиллари ҳамда ишбилармон доиралари иштирок этди.

Секция ишида автомобилсозлик ва машинасозлик тармоқларининг ривожланиш тенденциялари, хорижий инвестицияларни жалб этиш механизмлари, саноат кооперациясини кучайтириш борасидаги имкониятлар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбиркор аёллар бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш тажрибаси, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва етказиб беришдаги шериклик истиқболлари, шунингдек, кабел маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа ташаббусларини илгари сурди.

Секция якунида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ишлаб чиқаришда рақобатбардош ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар яратиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг