Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари экспертлари терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 23-25 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида "Терроризм ва хорижий террорчи жангариларга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш" мавзусида минтақалараро семинар бўлиб ўтмоқда.
Тадбир БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича Минтақавий ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Семинарда Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, Ироқ, Иордания, Ливан ва Яманнинг етакчи экспертлари иштирок этмоқда.
Форум очилишида сўзга чиққан СМТИ директори ўринбосари Бахтиёр Мустафаев халқаро мулоқотни мустаҳкамлаш ва терроризмга қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун тадбирнинг платформа сифатидаги ўрнини алоҳида қайд этди. "Бу икки минтақа ўртасида ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир," - дея фикр билдирди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, замонавий таҳдидларга самарали қарши туришнинг асосий шарти хорижий террорчи жангарилар ва уларнинг оила аъзоларини жиноий жавобгарликка тортиш, реабилитация ва реинтеграция қилиш масалаларига кўп томонлама ва мувофиқлаштирилган ёндашувдир.
Шу нуқтайи назардан, B.Mustafayev Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2024 йил май ойида ташкил этилган қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий эксперт кенгаши фаолиятини алоҳида таъкидлади.
Кенгашнинг дастлабки ижобий натижалар кўрсатаётгани таъкидлаб ўтилди. Маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда, қўшма тадбирлар ва экспертлар муҳокамалари ташкил этилмоқда, Тошкент ва Остонадаги учрашувлар ҳам шулар жумласидан.
Семинар якунида СМТИ директор ўринбосари қайд этишича, Минтақавий экспертлар кенгаши қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалаларида тажриба алмашиш, касбий билимларни ошириш ва самарали усулларни ишлаб чиқиш учун ноёб халқаро майдонга айланиш имкониятига эга. Шу билан бирга, Кенгашнинг фаолияти БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Терроризмга қарши кураш қўмитаси Ижроия дирекцияси тавсияларига тўлиқ мувофиқ келади.