Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Марказий Осиё мамлакатлари келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш бўйича минтақавий дастурни бошлашди

Марказий Осиё мамлакатлари келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш бўйича минтақавий дастурни бошлашди

Марказий Осиё мамлакатлари келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш бўйича минтақавий дастурни бошлашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари касалланишининг юқори даражада эканлиги, уларнинг генетикаси заифлиги ва самарасиз сақлаш усуллари туфайли чорвачилик унумдорлиги ва рақобатбардошлиги чекланганлигича қолмоқда.

Ҳайвонлар касалликлари келтириб чиқарадиган пандемияларнинг иқтисодий зарари катта. Масалан, ҳозирги тенденциялар сақланиб қолган тақдирда, 2048 йилга бориб ёввойи табиат, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва одамларга зарар етказувчи касаллик — бруцеллёздан йўқотишларнинг қиймати 1,15 миллиард долларга етиши мумкин. Йўқотишларнинг асосий қисми ишлаб чиқариш ва савдо ҳажмининг пасайиши билан боғлиқ.

Шу билан бирга, бруцеллёз тарқалишининг олдини олишга қаратилган профилактика чоралари келгуси 25 йил ичида 294 миллион долларгача фойда келтириши мумкин.

Ушбу ҳафта Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари Жаҳон банки, Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (МОМEМ) ва бошқа халқаро ҳамкорлар кўмагида "Ягона саломатлик" минтақавий дастурини ишга туширдилар.

Дастур Марказий Осиё мамлакатларининг ҳайвонлар касалликлари, микробларга қарши чидамлилик ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма минтақавий ташаббус ҳисобланади.

Минтақавий дастур доирасида қуйидагилар режалаштирилган:

ҳайвонлар касалликларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга қарши курашиш учун минтақавий мувофиқлаштириш ва маълумотлар алмашишнинг ишончли механизмларини яратиш;

тадқиқотлар, таълим ва мутахассисларни, шу жумладан ветеринария ва тиббиёт ходимларини тайёрлаш орқали кадрлар салоҳиятини ошириш;

эпидемиологик назорат тизимлари, лаборатория тармоқлари ва касалликларнинг ўчоғ билан тезкор курашиш механизмларига сармоя киритиш.

Дастурнинг биринчи босқичида Жаҳон банки томонидан белгиланган мақсадлар учун Қирғизистон Республикасига 30 миллион доллар имтиёзли молиялаштириш ва Тожикистонга 30 миллион доллар миқдорида грант ажратиш кўзда тутилган.

Умуман олганда, яқин йилларда Банк томонидан Марказий Осиё мамлакатларини ушбу йўналишда қўллаб-қувватлашнинг умумий ҳажми 130 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг