Валюта курслари 17/11/2025
$1 – 12039.61
UZS – 0.45%
€1 – 13992.43
UZS – 0.5%
₽1 – 149.17
UZS – 0.21%
Қидириш
Марказий Осиё мамлакатлари 2035 йилгача транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Марказий Осиё мамлакатлари 2035 йилгача транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Марказий Осиё мамлакатлари 2035 йилгача транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари транспорт вазирларининг учинчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув иштирокчилари ҳозирги глобал геосиёсий беқарорлик, савдо ва транспорт-логистика занжирларининг узилиши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларининг кескинлашуви шароитида ўзаро ҳамкорликнинг долзарблиги сезиларли даражада ошиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Бундай шароитда ҳамкорликнинг янги йўллари ва механизмларини излаш, умумий ва ўзаро манфаатли мақсад ва вазифаларни илгари суриш бўйича биргаликдаги ишларни янада кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашувда транспорт вазири И. Махкамов Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг 2035 йилгача бўлган стратегик йўналишларини белгилаб берувчи "CATRANS – 2035" ҳужжати лойиҳасига алоҳида тўхталиб ўтди.

Йиғилиш иштирокчилари Марказий Осиёнинг ишончли шерик сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайдиган транспорт йўлакларини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватладилар.

Марказий Осиё мамлакатлари транспорт вазирларининг учинчи учрашуви якунида Тошкент коммюникеси имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг