Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришди

Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришди

Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий Осиё давлатлари олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш масаласида келишувга келди.

Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати тегишли Битим лойиҳасини маъқуллагандан сўнг маълум бўлди.

Ҳужжатга кўра, келишув иштирокчилари ҳар бир мамлакат миллий қонунчилигига мувофиқ аккредитациядан ўтган олий ўқув юртлари томонидан берилган дипломларни тан олади.

Квалификацияни тан олиш дипломда кўрсатилган маълумотлар олий таълим тизимининг умумий талабларига мос келган тақдирда амалга оширилади.

Инкор этиш фақат таълим стандартлари ёки ўқув дастурлари мазмунида сезиларли фарқлар аниқланган ҳолларда мумкин бўлади.

Битим талаба ва мутахассислар мобиллигини ошириш, шунингдек, минтақадаги давлатлар ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг