Валюта курслари 28/11/2025
$1 – 11902.30
UZS – 0.17%
€1 – 13780.48
UZS – 0.23%
₽1 – 152.18
UZS – 0.75%
Қидириш
Марказий депозитарий Грузия банки ва BYN билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Марказий депозитарий Грузия банки ва BYN билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Марказий депозитарий Грузия банки ва BYN билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 ноябрь куни Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсида Bank of Georgia вa Bank of New York Mellon вакиллари билан ишчи учрашуви ўтказилди. Учрашув ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва амалдаги операцион жараёнларни муҳокама қилиш масалаларига га бағишланди.

Делегация аъзоларига Ўзбекистон капитал бозорини тартибга солиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва кутилаётган асосий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, депозитар операцияларни ҳисобга олиш тартибини белгиловчи янги депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари ҳамда депозитар хизмат кўрсатиш тартиби, мавжуд ҳисоб турлари ва чет эллик номинал сақловчилар билан ишлаш шартлари ҳақида маълумот берилди.

Томонлар ҳозирги ҳамкорлик жараёни, операцион инфратузилма, шунингдек давлат қимматли қоғозлари бозорида операцияларни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон капитал бозори инфратузилмасини халқаро молия институтлари билан янада чуқур интеграция қилиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Bank of Georgia "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимининг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида чет эл номинал сақловчиси сифатида ҳисобварақ очган илк иштирокчиси ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг