Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Молия 15/05/2025 Марказий банк кредит шартномаларида яширин шартларни чеклашни таклиф қилмоқда

Марказий банк кредит шартномаларида яширин шартларни чеклашни таклиф қилмоқда
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «Тижорат банкларининг банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларидаги фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги Низом»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳа тайёрланди. Ҳужжат regulation.adliya.uz порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган.

Таклиф этилаётган янгиликлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кучайтириш, банк фаолиятида очиқликни таъминлаш ва кредитлаш соҳасида нопок амалиётларнинг олдини олишга қаратилган.

Жумладан, лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:

Кредит карталари шартлари бўйича мижозларга тўлиқ ва ишончли маълумот тақдим этиш, ҳамда турли банклар таклифларини солиштириш имконини берувчи стандарт «Маълумот варақаси» шаклини жорий этиш.

Кредит шартномаларида қарз олувчини ҳисобида маълум миқдордаги маблағни сақлаш ёки айланма маблағни таъминлаш мажбуриятини назарда тутувчи шартларни киритишни тақиқлаш.

Кредит сўрови қабул қилингани ҳақида мижозга SMS орқали хабардор қилиш мажбурияти.

Гаров мол-мулкини алмаштириш ёки чиқариш жараёнларини шаффоф қилиш, қолдиқ асосий қарз суммасига қараб.

Суброгация қўлланилганда кредитор ҳуқуқларининг суғурта ташкилотига ўтиши ҳақида қарз олувчини хабардор қилиш.

Кредит тўлиқ қайтарилгандан сўнг, томонлар келишган тақдирда ва амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган ҳолда гаров мол-мулкини судсиз сотиш имкониятини назарда тутиш.

Ушбу лойиҳа банкларнинг фаолиятида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш, қарз олувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва молиявий хизматлар бозорида адолатли шарт-шароитларни шакллантиришга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг