Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Марказий банк: Барқарор сўм курси иқтисодиёт ва давлат қарзи учун фойдали

Марказий банк: Барқарор сўм курси иқтисодиёт ва давлат қарзи учун фойдали

Марказий банк: Барқарор сўм курси иқтисодиёт ва давлат қарзи учун фойдали

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Марказий банки раиси Тимур Ишметов таъкидлашича, сўм курси бўйича аниқ мақсадли йўналиш мавжуд эмас — регулятор миллий валютага нисбатан на доимий мустаҳкамланишни, на қадрсизланишни қўллаб-қувватлайди.

«Иқтисодиёт учун энг яхши курс — бу барқарор курс», — деди у.

Ишметовнинг сўзларига кўра, сўмнинг мустаҳкамланиши импорт инфляциясини секинлаштиришга ёрдам берди: айрим товар гуруҳлари бўйича нархлар ўсиши 6,1% гача пасайган.

Шунингдек, миллий валюта мустаҳкамланиши ташқи қарзни хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш имконини берди.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат қарзи бўйича 1,3 триллион сўм, корпоратив қарз бўйича 3,6 триллион сўм (жами қарийб 400 миллион доллар) иқтисод қилинди», — деди Марказий банк раҳбари.

У яна таъкидлаб ўтдики, ташқи савдо операцияларини таҳлил қилиш натижасида маълум бўлдики, экспорт маҳсулотларининг тахминан 15 фоизи ва импорт маҳсулотларининг 40 фоизи валютанинг айирбошлаш курсидан сезиларли даражада таъсирланади. Шу боис сўм курсининг барқарорлигини таъминлаш мамлакат иқтисодиёти учун айни муддао ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг