Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Марказий банк: 2026 йилда реал ЯИМ ўсиши 5,5–6,5 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда

Марказий банк: 2026 йилда реал ЯИМ ўсиши 5,5–6,5 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда

Марказий банк: 2026 йилда реал ЯИМ ўсиши 5,5–6,5 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк бошқаруви 2025 йил 24 октябрдаги йиғилишида Пул-кредит сиёсатининг 2026 йил ва 2027-2028 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари консептуал лойиҳасини тасдиқлади.

Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий иқтисодий вазият ва ўрта муддатли истиқболда кутилаётган макроиқтисодий ривожланиш бўйича қарашларини ҳамда ушбу даврда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган пул-кредит сиёсати чораларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатини нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда ўрта муддатда инфляцияни 5 фоизлик таргет даражасига пасайтириш мақсадидан келиб чиқиб амалга оширади.

Пул-кредит сиёсатининг 2026 йил ва 2027-2028 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари консептуал лойиҳасини ишлаб чиқишда ташқи ва ички шароитларнинг ўрта муддатли истиқболдаги ривожланиши бўйича кутилмалар ва улар асосида макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийси, муқобил хатарлар таҳлили ҳамда мос равишда пул-кредит сиёсати чораларига ва уларни такомиллаштириб боришга асосланди.

Ўрта муддатли прогнозларни ишлаб чиқиш ва мос равишда пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини белгилашда макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийси ишлаб чиқилди.

Бунда ташқи шароитларни белгилашда жаҳон иқтисодиётида ноаниқликлар сақланиб қолиши фонида глобал ўсиш суръатлари нисбатан пастроқ шаклланиши, инфляция бўйича таргетга эришиш нисбатан узоқроқ давом этиши, валюта бозорларида кескин ўзгаришлар юз бермаслиги, олтин нархининг нисбатан юқори даражада сақланиб қолиши тахмин қилинди.

Ички шароитларни белгилашда эса ялпи талабнинг барқарорлашиб бориши, кредитлаш жараёнларининг мўътадиллашуви, пул ўтказмалари ўсишининг ўрта муддатли траекториясига қайтиши, инвестициялар оқимининг барқарор шаклланиши, фискал тақчиллик ўрта муддатда ЯИМга нисбатан 3 фоиздан ошмаслиги назарда тутилди.

Асосий сценарийга кўра, 2026 йилда реал ЯИМ ўсиши 5,5–6,5 фоиз, 2027–2028 йилларда эса 6–7 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.

Макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийси ва бошқа шоклар шароитида ҳам пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик таргети даражасигача пасайтиришга қаратилади. Бунда шоклар таъсири кўлами ва давомийлигидан келиб чиқиб, қатъийлик даражаси ва муддатларига ўзгартириш киритиб борилади.

Прогнозларга кўра, 2026 йил охирига қадар умумий инфляция 7 фоизгача, ташқи инфляцион босимнинг камайиши ва инфляцион кутилмаларнинг барқарорлашуви натижасида 2027 йилда инфляция

5 фоизлик таргет даражасигача пасайиши ва 2028 йилдан ушбу даража атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Ушбу прогнозлар хусусийлаштириш жараёнларининг давом этиши, хусусий ва хорижий инвестициялар ҳажмининг барқарор ўсиши, иқтисодиётни кредитлаш суръатларининг мақбуллашиши, шунингдек, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ хатарлар кузатилмаслигини инобатга олади.

Ички ва ташқи кутилмаган хатарлар юзага келиши билан боғлиқ макроиқтисодий ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқишда, мазкур хатарлар бир вақтда амалга ошиш эҳтимоли пастлигини ҳисобга олган ҳолда, аввалги йиллардаги бир неча ташқи ва ички хатарларни бир сценарий доирасида ўрганиш ёндашувидан фарқли равишда ҳар бир хатар алоҳида кўриб чиқилди.

Хусусан, макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсидаги шартлардан фарқли келгуси йилларда юзага келиши мумкин бўлган ташқи ва ички хатарлар (шоклар) алоҳида ўрганилиб, иқтисодий кўрсаткичларнинг асосий сценарийдаги прогноз даражасидан четлашиши баҳоланди.

Ушбу шароитлар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлик даражаси ва даврийлигига тегишли ўзгартиришлар киритилиши таҳлил қилинди. Бунда эътибор ўрта муддатли истиқболда инфляцияни таргет кўрсаткичига эришишига қаратилди.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда келгуси йилларда пул-кредит сиёсати самарадорлигини янада ошириш бўйича режалар ҳам келтирилган.

Бунда пул-кредит сиёсати қарорларини трансмиссиясини яхшилаш бўйича операцион механизмини такомиллаштириш бўйича чоралар, макроиқтисодий прогноз ва таҳлил салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича мавжуд модель тизимлари параметрларини қайта баҳолаш ва янги моделлар билан бойитиш, ҳамда пул-кредит сиёсати коммуникациясини кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг