Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Марғилонда ҳайдовчи пиёда ўтиш жойида уч нафар ўқувчини уриб юборди

Марғилонда ҳайдовчи пиёда ўтиш жойида уч нафар ўқувчини уриб юборди

Марғилонда ҳайдовчи пиёда ўтиш жойида уч нафар ўқувчини уриб юборди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 16 октябрь куни йўлни кесиб ўтаётган ўқувчиларга автомашина урулиши билан боғлиқ ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса тахминан соат 12:30 лар чамасида Марғилон шаҳар “Б.Марғилоний” кўчасида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи “Нексия 1” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ушбу кўчада жойлашган 33-сонли умумтаълим мактаби олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 3 нафар ўқувчини эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланган ўқувчилардан бири шифохонага ётқизилган, иккита болага эса ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг