«Манчестер Сити» Хусанов билан «Челси»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди

«Манчестер Сити» Хусанов билан «Челси»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди

«Манчестер Сити» Хусанов билан «Челси»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Англия Премьер-лигасининг 32-тур учрашувида «Манчестер Сити» меҳмонда «Челси» устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Ўйин Лондондаги «Стэмфорд Бридж» стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлим мезбонлар устунлигида ўтди, бироқ «Челси» футболчилари ўз имкониятларидан фойдалана олмади.

Танаффусдан сўнг «Манчестер Сити» ташаббусни ўз қўлига олди ва босимни кучайтирди. 51-дақиқада Райан Шеркининг узатмасидан сўнг Нико О’Райли бош билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очди. Орадан олти дақиқа ўтиб, 57-дақиқада Марк Гехи меҳмонлар устунлигини икки баробарга оширди, бу голда ҳам ассист Шерки ҳисобига ёзилди.

68-дақиқада Жереми Доку «Челси» ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди — 0:3. Учрашув охирига қадар натижа ўзгармади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» 64 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Пеп Гвардиола жамоаси етакчи «Арсенал»дан олти очкога ортда қолмоқда, бир ўйин захираси ҳам мавжуд. «Челси» эса 48 очко билан олтинчи поғонада жойлашган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов "Манчестер Сити" сафида асосий таркибда майдонга тушди ва бутун ўйинни ўтказди.

 

#Аюдуқодир Ҳусанов  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг