Манчестер Сити Арсенални енгиб Лига кубогини қўлга киритди
Манчестер Сити Арсенални енгиб Лига кубогини қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Манчестер Сити» Англия Лига кубоги финалида «Арсенал»ни мағлуб этиб, ушбу турнирдаги тўққизинчи совринини қўлга киритди. Учрашув Лондон шаҳридаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди ва «шаҳарликлар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг ҳал қилувчи воқеалари иккинчи бўлимда рўй берди. 60-дақиқада Нико О’Райли ҳисобни очди, орадан тўрт дақиқа ўтиб эса дубль расмийлаштириб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ўйнади ва 33-дақиқада сариқ карточка олди. Ушбу соврин у учун инглиз клуби сафидаги биринчи соврин бўлди.
Ғалаба «Манчестер Сити»га Англиянинг энг кучли клубларидан бири сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлаш имконини берди, Ҳусанов учун эса халқаро майдондаги фаолиятида муҳим босқичга айланди.