Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Manchester City ўзбек компанияси Artel билан узоқ муддатли шартнома тузди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Англиянинг Manchester City футбол клуби Ўзбекистоннинг Artel компанияси билан узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади.
Ҳамкорлик доирасида бренд жамоанинг машғулот формасида жойлаштирилиши мумкин, деб хабар берди Абдуқодир Ҳусановга яқин манба.
Шунингдек, клуб Artel билан ҳамкорликда Ўзбекистонда футбол академиясини очади. Бу мамлакатда шундай даражадаги хорижий клуб иштирокида ташкил этиладиган илк академия бўлади.
Ҳамкорликка оид батафсил маълумотлар клуб томонидан расмий анонс қилинганидан сўнг эълон қилинади.