Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
“MAN” ва SAZ LE 60 русумли янги автобуслар ҳаракатга қўйилди
“MAN” va SAZ LE 60 rusumli yangi avtobuslar harakatga qo'yildi

“MAN” ва SAZ LE 60 русумли янги автобуслар ҳаракатга қўйилди

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мунтазам равишда барча йўналишлардаги автобусларнинг ҳаракати, уларга бўлган талаб ҳамда йўловчилар оқимини мониторинг қилиб бормоқда. Шу асосда 2 апрелдан бошлаб “MAN” ва SAZ LE 60 русумли янги автобуслар ҳаракат тиғиз йўналишларга бириктирилди. Хусусан, “Қўйлиқ-1 ва Юнусобод-9” мавзелари оралиғида қатновчи 93-автобус йўналишида амалда ҳаракатланаётган транспортларга яна 5 та “MAN” русумли янги автобусларлар бириктирилди. Бу билан ушбу йўналишдаги жамоат транспортининг 80 фоизи янгиланди ва оралиқ масофа ҳаракат жадвалига мос бўлишига эришилди.

Бундан ташқари “Юнусобод-19 мавзеси ва Тошкент Халқаро аэропорти” оралиғида қатновчи 67-йўналишдаги эски «Исузу» русумли автобуслари ўрнига ўрта сиғимли SAZ LE 60 русумли янги автобуслар бириктирилди.

Шаҳар транспорт хизмати сифатини янада яхшилаш йўналишидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг