Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Мамлакатимизда ноябрь ойи “Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан чегирмалар

Мамлакатимизда ноябрь ойи “Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан чегирмалар

Мамлакатимизда ноябрь ойи “Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан чегирмалар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, дам олиш вақтларини мароқли ва мазмунли ташкил этиш ҳамда аҳолини ҳудудлар бўйлаб ички туризм йўналишида саёҳатларга чорлаш мақсадида жорий йилнинг 1-30 ноябрь кунлари давомида “Кексалар учун туризм ойлиги” муносабати жойлаштириш воситалари, транспорт хизматлари, маданий мерос объектлари ҳамда музейларга бир қатор чегирмалар жорий этилмоқда.

Хусусан, республика бўйлаб ҳудудларда фаолият олиб бораётган жойлаштириш воситалари хизматлари учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди. 

“Узбекистан Аирвайс” 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун барча иқтисодий класс чипталарига 15 фоизгача чегирма тақдим этади. Ушбу таклиф авиакомпаниянинг 2025 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача бўлган ички парвозларида амал қилади. 

“Ўзбекистон темир йўллари” ушбу тоифадаги фуқаролар учун барча ички йўналишлардаги поездларга («Афросиёб» тезюрар электропоездларидан ташқари) йўл ҳақининг тариф қисмидан 20 фоиз чегирма эълон қилади.

Маданий мерос агентлиги тасарруфидаги давлат музейлари ва маданий мерос объектларига кириш чипталари учун 10 фоизгача ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги зиёратгоҳларга 20 фоизгача чегирмалар жорий қилинган. 

Саёҳат давомида хавфсизлик ва саломатлигингизни асрашингиз ҳамда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишингиз тавсия этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг