Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Иқтисод 14/06/2025 Малайзиялик тадбиркор аёллар Ўзбекистон иқтисодиётига қизиқиш билдирмоқда

Малайзиялик тадбиркор аёллар Ўзбекистон иқтисодиётига қизиқиш билдирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентдаги IV Халқаро Инвестиция Форуми доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Малайзия халқаро аёл тадбиркорлар уюшмаси (IWEM) делегацияси билан расмий учрашув ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова, IWEM президенти Норазизах Борхан ҳамда делегация аъзолари, жумладан косметология, гулчилик ва банк соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирок этди.

Музокаралар чоғида икки мамлакат тадбиркор аёллари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва янги бозорларга чиқиш имкониятлари кенг муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Малайзия аёл тадбиркорлари ўртасида В2В форматда бизнес учрашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришдилар. Шунингдек, бу ташаббусни расмийлаштириш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолаш таклифи илгари сурилди.

Учрашув якунларига кўра, Норазизах Борхан Ўзбекистонда косметология ва флористика соҳаларида инвестиция киритишга катта қизиқиш билдирганини маълум қилди. Шунингдек, жорий йил октябрь ойида Малайзияда ўтказилиши режалаштирилган йирик халқаро кўргазмада ўзбек миллий маҳсулотлари билан иштирок этишга таклиф этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг