Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Туризм 10/07/2025 Малайзиялик нуфузли туроператорлар Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти билан танишдилар

Малайзиялик нуфузли туроператорлар Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти билан танишдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 3-9 июль кунлари Туризм қўмитаси, Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги дипломатик ваколатхонаси ва Малайзиянинг Туризм, санъат ва маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Малайзиянинг етакчи туризм соҳаси вакиллари учун инфо-тур ташкил этилди.

Инфо-турда иштирок этган Малайзия Туризм агентликлари ассоциацияси (МАТТА), Бумипутера сайёҳлик операторлари федерацияси (BUMITRA), PAPUH, раҳбарияти, Умра-Ҳаж, зиёрат ва умумий сайёҳлик йўналишларида фаолият юритувчи 30 га яқин йирик туркомпания вакиллари ҳамда малайзиялик машҳур актриса, телебошловчи Адреа Абдуллаҳ Бухоро, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бўлиб, Ўзбекистон зиёрат туризм салоҳияти, маданий мероси, ислом дунёсига машҳур зиёратгоҳлар билан яқиндан танишдилар. 

Меҳмонлар Ўзбекистонда янгиланган туризм инфратузилмаси, янги меҳмонхоналар ва рақамли гид-хизматлари, замонавий транспорт тизими, шунингдек, сайёҳлар учун яратилган қулай шароитларга юқори баҳо бердилар.

Мазкур ташриф доирасида икки мамлакат туроператорлари ўртасидаги «B2B» шаклида учрашувлар ташкил этилди. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйиш, янги туристик йўналишларни ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Малайзиялик туроператорлар ўз хизмат ва имкониятларини тақдим этиб, Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан бевосита музокаралар олиб бордилар.

 Мазкур инфо-тур Малайзияда Ўзбекистоннинг туристик брендини мустаҳкамлаш, янги туризм йўналишлари ва пакетларини ишлаб чиқиш, шунингдек, зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг