Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 22/04/2025 Малайзиялик инвесторлар билан биргаликда Тошкент вилоятида гольф мажмуаси қурилади

Малайзиялик инвесторлар билан биргаликда Тошкент вилоятида гольф мажмуаси қурилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Малайзия билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида йирик гольф комплекси қурилиши режа қилинмоқда.

Айни кунларда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Малайзия давлатида бўлиб турибди. Улар бир қатор йирик ишбилармон доира вакиллари билан учрашмоқда.

“The Mines Resort and Golf Club” компанияси билан ўтган музокараларда Тошкент вилоятида замонавий гольф клуби ва меҳмонхона мажмуасини қуриш лойиҳаси борасида келишувларга эришилди. 

Ушбу йирик лойиҳа учун 100 гектар атрофида мақбул ер майдони ажратилиши, уни замонавий талаблар асосида серҳашам курорт зонага айлантириши борасидаги таклифлар кўриб чиқилди. Лойиҳа учун таклиф этилган ҳудудлар Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларидир. 

Шунингдек, делегация бугун табиий шакарни қайта ишлаб ундан калориясиз гранулалар олиш лойиҳаси бўйича “The Foodbase”, вегетериан протеиндан гўшт ва фаст фуд маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган “Righ food company” компания вакиллари билан ҳам мулоқотлар ўтказади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР