Валюта курслари 30/01/2026
$1 – 12199.10
UZS – 0.25%
€1 – 14585.24
UZS – -0.02%
₽1 – 160.49
UZS – 0.38%
Қидириш
Малайзияда “Умра плюс” лойиҳаси тақдим этилди

Малайзияда “Умра плюс” лойиҳаси тақдим этилди

Малайзияда “Умра плюс” лойиҳаси тақдим этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида “Умра плюс” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги дипломатик ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган тадбирда Малайзиянинг Ҳаж ва Умра ишлари бўйича масъул идоралари, Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, туристик компаниялар, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Тақдимотда Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш учун яратилган шароитлар, хусусан, Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Имом ал-Бухорий мажмуасида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди. 

Тадбирда таъкидланганидек “Умра плюс” лойиҳаси доирасида Малайзия зиёратчиларининг Макка ва Мадинага сафарлари Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Бухоро каби муқаддас ва тарихий шаҳарларига ташрифлар билан уйғунлаштирилади. 

Тадбиркорлар лойиҳани амалга оширишга тайёр эканликларини билдириб, қўшма ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки шартномаларни имзоладилар. 

“Умра плюс” лойиҳаси Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг