Валюта курслари 11/03/2026
$1 – 12158.13
UZS – -0.27%
€1 – 14166.65
UZS – 0.39%
₽1 – 153.98
UZS – -0.14%
Қидириш
Макрон Ўзбекистонни Европа учун муқобил уран етказиб берувчиси деб атади

Макрон Ўзбекистонни Европа учун муқобил уран етказиб берувчиси деб атади

Макрон Ўзбекистонни Европа учун муқобил уран етказиб берувчиси деб атади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Транспорт вазирлиги 10 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонига икки томонлама йўловчи авиарейсларини амалга оширишга рухсат берди.

Бу ҳақдаги тегишли хат миллий ва хорижий авиакомпанияларга юборилган бўлиб, унинг фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Саудия Арабистонига рейсларни ташкил этишда Умра мавсумининг якунланаётганини инобатга олиш зарур. Барча зиёратчилар «Ҳаж-2026» мавсуми бошланишидан олдин мамлакатни тарк этиши керак.

Вазирлик таъкидлашича, авиақатновлар парвозлар хавфсизлиги талаблари, халқаро ҳаво ташувлари бўйича амалдаги қоидалар ҳамда Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ваколатли органлари томонидан белгиланган тартиб-таомилларга тўлиқ риоя этилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли Ўзбекистондан Умра зиёратига сафарлар вақтинча тўхтатилган эди.

Ҳозир эса рейсларнинг қайта йўлга қўйилиши хавфсиз йўловчи ташувларини ташкил этиш ҳамда зиёратчиларнинг диний мажбуриятларини бажаришини таъминлаш имконини беради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг