Валюта курслари 17/02/2026
$1 – 12191.30
UZS – -0.24%
€1 – 14464.98
UZS – -0.21%
₽1 – 158.51
UZS – 0.08%
Қидириш
Макка шаҳрида Ислом савдо ва тараққиёт палатаси Бош ассамблеясининг 41-йиғилиши бўлиб ўтди

Макка шаҳрида Ислом савдо ва тараққиёт палатаси Бош ассамблеясининг 41-йиғилиши бўлиб ўтди

Макка шаҳрида Ислом савдо ва тараққиёт палатаси Бош ассамблеясининг 41-йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ислом савдо ва тараққиёт палатаси (ICCD) Бош ассамблеясининг 41-йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Иордания ўртасида Ўзбекистон–Иордания Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди.

Ҳужжат Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Давронбек Қурбонов ҳамда Иордания Савдо палатаси раиси, сенатор Халил Муҳаммад Эл-Ҳаж Тавфиқ томонидан имзоланди.

Мазкур кенгаш икки давлат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, савдо миссиялари ва B2B учрашувларни мунтазам ташкил этиш, шунингдек инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш учун доимий платформа вазифасини бажаради.

Кенгаш доирасида фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, энергетика, логистика, молия ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.

Бу эса қўшма лойиҳаларни кўпайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва Ўзбекистон тадбиркорларининг Яқин Шарқ бозорларига чиқиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР