Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Молия 27/03/2025 Makesense фонд бозорига 300 миллиард сўмлик облигациялар билан киради

Makesense фонд бозорига 300 миллиард сўмлик облигациялар билан киради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Solutions Lab“ АЖ ( Uzum Nasiya хизмати) эгаси “Makesense“ МЧЖ “Тошкент“ РФБда очиқ обуна асосида жами 300 млрд сўмлик 600 дона облигацияларни жойлаштирмоқда.

Ҳар бир облигациянинг номинал қиймати 500 млн сўмни ташкил этади (дастлаб 1 млрд сўм номинал қиймат режалаштирилган эди, аммо 17 март куни компания эгаси унинг икки баробар камайтирилиши ҳақидаги қарорни қабул қилди.

Эмиссиянинг такрорий давлат рўйхатидан ўтиш жараёни 2025 йил 19 мартда бўлиб ўтди. Облигациялар бўйича фоиз ставкаси йиллик 25% қилиб белгиланди.

2024 йилга оид МҲХС (IFRS) ҳисоботи бўйича, “Makesense“ МЧЖ дивидендлар шаклида 21,6 млрд сўм даромад олган (2023 йилда бу кўрсаткич 5,6 млрд сўмни ташкил этган). Компаниянинг соф фойдаси йил давомида 24,1% га ўсиб, 6,2 млрд сўмга етган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг