Валюта курслари 10/12/2025
$1 – 12003.18
UZS – 0.11%
€1 – 13987.31
UZS – 0.09%
₽1 – 156.68
UZS – -0.8%
Қидириш
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби белгиланди

Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби белгиланди

Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3720-сон, 06.12.2025 й.).

Мазкур Низом наркологик касалликка чалинган шахсларни суд қарори асосида мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Беморлар муассасага қабул қилинган кундан эътиборан 5 кунлик муддатда мажбурий даволашнинг давомийлиги наркология муассасасининг раҳбари ҳамда 2 нафар нарколог шифокордан иборат бўлган тиббий комиссия томонидан белгиланади.

Бунда наркологик беморларни мажбурий даволаш давомийлиги 18 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Беморлар наркология муассасасидан қуйидаги сабабларга кўра чиқарилади:

мажбурий даволаш муддати тугагач ва наркологик бемор соғлиғининг клиник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда;

мажбурий даволашни ўтказишга тўсқинлик қиладиган қўшимча оғир касалликлар аниқланганда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг