Валюта курслари 02/03/2026
$1 – 12172.18
UZS – 0.29%
€1 – 14357.09
UZS – 0.27%
₽1 – 157.45
UZS – -0.16%
Қидириш
Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг