Валюта курслари 19/12/2025
$1 – 12021.61
UZS – -0.32%
€1 – 14092.93
UZS – -0.26%
₽1 – 150.44
UZS – 0.25%
Қидириш
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштиришга оид қонун кўриб чиқилди

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштиришга оид қонун кўриб чиқилди

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштиришга оид қонун кўриб чиқилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Сенаторлар ушбу Қонунни қабул қилиш заруратига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, ушбу зарурат янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши, унинг қоидалари бир хилда қўлланилиши учун амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини унга мувофиқлаштиришдан келиб чиқмоқда.

Мазкур Қонунда маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳокимлар лавозимлари
бир-биридан ажратилганлиги сабабли 9 та кодекс ва 69 та қонун қайта кўриб чиқилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юклатилган ваколатлар маҳаллий вакиллик ва ижро органлари ўртасида ихтисослаштириш назарда тутилмоқда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари кучли кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким тамойили асосида вакиллик ва ижро органлари ўртасида аниқ тақсимланаётганлиги, маҳаллий Кенгаш ва ҳокимликларнинг фаолиятига хос бўлмаган ва республика ижро этувчи органлар ваколатларига оид такрорланувчи 8 та вазифа бекор қилинаётганлиги муҳокамалар давомида сенаторлар томонидан таъкидланди.

Сенаторлар таъкидлаганидек, Қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг кейинги босқичи амалга оширилишига, Конституцияда белгиланган ҳокимлар ва халқ депутатлари Кенгашлари ваколатлари тақсимланишига асосланган давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг янги моделининг тўлиқ амалга ошишига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг