Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги оширилади — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги оширилади

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги оширилади

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

ёшлар муаммолари билан индивидуал ва манзилли ишлаш орқали ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш;

ёшларнинг касбий қизиқишларини барвақт аниқлаш орқали меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида кириб боришини таъминлаш.

Фармонга кўра, қуйидагилар маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш;

ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;

меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини кучайтириш орқали бандлигига кўмаклашиш;

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлаш.

Ушбу асосий вазифаларга боғлиқ бўлмаган бошқа вазифа ва топшириқларни ёшлар етакчилари зиммасига юклаш тақиқланади.

2026 йил 1 февралгача “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформалари негизида қуйидаги имкониятларга эга бўлган “Ёшлар ягона электрон платформаси” ахборот тизими яратилади, жумладан:

ёшларнинг демографик ва ижтимоий ҳолати, бандлиги, таълим олишига оид маълумотлар асосида “Ёшлар баланси”ни шакллантириш;

ёшларнинг қизиқишларини аниқлаш бўйича социологик сўровлар ўтказиш, унинг натижаларини автоматик таҳлил қилиш;

ёшларга оид мавжуд имтиёз, преференция ва имкониятлар тўғрисида маълумот бериш.

2026 йил 1 февралдан “Ёшлар дафтари” жамғармасидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар бўйича аризаларни тақдим этиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш билан боғлиқ барча маъмурий тартиб-таомиллар ЯИДХП (my.gov.uz) ҳамда Ёшлар ягона электрон платформаси орқали амалга оширилади.

2026 йилдан ҳар йили Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисидаги миллий маърузани эълон қилиш амалиёти жорий этилади.

Миллий маъруза ҳар йили 30 июнь – Ёшлар куни арафасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилиб борилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг