Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
«Made in Uzbekistan»: ўзбек қурилиш материаллари Россия ва АҚШ бозорларига чиқмоқда

«Made in Uzbekistan»: ўзбек қурилиш материаллари Россия ва АҚШ бозорларига чиқмоқда

«Made in Uzbekistan»: ўзбек қурилиш материаллари Россия ва АҚШ бозорларига чиқмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси миллий «Made in Uzbekistan» брендини халқаро майдонда фаол тарғиб қилишни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон қурилиш соҳасининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш доирасида Россия ва АҚШда савдо уйлари ҳамда шоурумлар очиш ишлари амалга оширилмоқда. Яқин вақт ичида янги майдончалар Москва ва Қозон шаҳарларида, шунингдек, Нью-Джерси штатида очилиши режалаштирилган. Бу қадамлар ўзбек маҳсулотларини янада кенг тарғиб қилишга, миллий бренднинг мавқеини мустаҳкамлашга ва хорижий ҳамкорлар билан ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган.

Бундан олдин уюшма қатор муҳим давлатларда савдо уйлари, шоурумлар ва омборхоналарни муваффақиятли очган. Бугунги кунда ўзбек маҳсулотлари Озарбайжон (Боку), Тожикистон (Душанбе), Покистон (Лаҳор), Афғонистон (Қобул ва Мазори-Шариф), Қозоғистон (Ақтау) ва Қирғизистон (Жалол-Ообод) шаҳарларида тақдим этилмоқда.

Ушбу майдончаларда юқори қўшилган қийматга эга 50 дан зиёд турдаги қурилиш материаллари намойиш этилмоқда: қурилиш учун қуриқ аралашмалар, гипсокартон листлари, керамика буюмлари, металл профиллар, труба ва фитинглар, бўёқ ва лаклар ҳамда иссиқликни сақловчи воситалар.

Савдо уйлари ва шоурумлар «Made in Uzbekistan» брендини маҳаллий бозорларда илгари суриш билан бирга, янги ишбилармонлик шерикликларини йўлга қўйиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини ошириш учун платформа вазифасини бажаради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг