Валюта курслари 19/06/2025
$1 – 12618.63
UZS – -0.39%
€1 – 14516.47
UZS – -0.85%
₽1 – 160.83
UZS – -0.2%
Қидириш
Иқтисод 19/06/2025 “Made in Uzbekistan” — Мозори-Шарифда ўзбек маҳсулотлари намойиш этилмоқда

“Made in Uzbekistan” — Мозори-Шарифда ўзбек маҳсулотлари намойиш этилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 18–20 июнь кунлари Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий номидаги II Миллий ва халқаро кўргазма бўлиб ўтмоқда.

Ушбу кўргазмада иштирок этиш учун Савдо-саноат палатаси раҳбарлигидаги делегация таркибида 120 дан ортиқ тадбиркор иштирок этмоқда. Улар орасида тўқимачилик, енгил саноат, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, электротехника, агросаноат, фармацевтика каби соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар мавжуд.

Кўргазма доирасида “Made in Uzbekistan” миллий стенди ташкил этилган бўлиб, у ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг илғор маҳсулотлари ва инновацион ечимларини намойиш этиш учун алоҳида платформа вазифасини ўтамоқда.

Очилиш маросимида Афғонистон расмийлари ва маҳаллий тадбиркорлар ўзбек делегациясига катта қизиқиш билдириб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланаётганини таъкидлашди.

Жумладан, Балх вилояти Савдо ва инвестициялар палатаси раҳбари Асадулло Асадий, сўнгги 6 ой ичида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Афғонистоннинг ушбу тузилмаси ўртасида амалга оширилган лойиҳалар учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Тадбир давомида махсус ташкил этилган B2B учрашув майдонларида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар, ҳамкорлик имкониятлари муҳокамаси ҳамда ўзаро манфаатли шартномалар имзолаш жараёнлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг