Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади

Маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади

Маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ижодкор ёшларни кўллаб-кувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади:

ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда "ERP madaniyat" ягона бошқарув тизимига интеграция қилинади;

маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича "Ижодий технолаборатория" ташкил этилади;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида "Ижодкор ёшлар клуби" фаолияти йўлга қўйилади;

"Маданият волонтёрлари" ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорлари ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади.

Маданият ва санъат йўналишидаги "Start-Up" лойиҳалари учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиш чоралари кўрилади.

2026 йилдан Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календарь-режа асосида ёшлар учун танлов ва фестиваллар ташкил этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг