Маданий мерос соҳасида илмий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида меморандум имзоланди

Маданий мерос соҳасида илмий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида меморандум имзоланди

Маданий мерос соҳасида илмий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида меморандум имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда “Маданий мерос” илмий-тадқиқот институти ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳамкорлик мамлакатда маданий меросни асраш, уни илмий асосда ўрганиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган муҳим қадамдир.

Меморандум доирасида маданий мерос соҳасида илмий-таҳлилий материаллар тайёрлаш, экспертлик хулосаларини шакллантириш, парламент назоратини илмий асосда таъминлаш ҳамда соҳадаги долзарб муаммоларга ечимлар ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик олиб борилади.

Ушбу меморандум маданий меросни асраб-авайлаш, унинг илмий асосда сақланиши ва келгуси авлодларга етказилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг