“Linde” “Navoiyazot” ишлаб чиқариш самарадорлиги ва экологик тозалигини оширишга ёрдам беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Германиянинг “Linde” компанияси вакиллари “Ўзкимёсаноат”АЖ ва “Navoiyazot”АЖ мутасаддилари билан учрашдилар.
Мулоқотда корхона негизида барпо этиладиган ҳавони тақсимлаш ускунасини қуриш ва ишга тушириш борасида ўзаро фикр алмашилди.
Меҳмонлар лойиҳанинг аҳамияти, унинг долзарблиги, ҳамкорлик истиқболлари хусусида маълумот бердилар.
Қувватнинг ишга тушиши билан йилига 200 миллион метр куб кислород, 224 миллион метр куб азот етказиб берилади ҳамда қўшимча иш ўринлари яратилади.
Музокаралар давомида бунёдкорлик ишларидан тортиб, лойиҳанинг ишга тушишигача бўлган барча жараёнлар бўйича ўзаро фикр алмашилди, муҳим вазифалар белгилаб олинди.