“Легионерлар клуби” фаолияти йўлга қўйилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида «Легионерлар клуби» ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев қарорида қайд этилган.
Қарорга кўра,Миллий футбол марказида қуйидагилар ташкил этилади:
иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази;
футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун “VAR” маркази;
ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун “DATA футбол” маркази.
Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида “Легионерлар клуби” фаолияти йўлга қўйилади.
“Легионерлар клуби”га хорижда фаолият юритаётган (юритган) ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва бошқа футбол мутахассислари жалб қилинади.